Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги “Узунбулоқ” ҳамда Бахмал туманидаги “Новқа” маҳалла йўллари таъмирланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8-10 апрель кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах вилоятидаги Маданий мерос обектларини боғловчи “Туризм ҳалқаси” ишлаб чиқиш ва унинг инфратузилма ҳолатини яхшилаш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан бугунги кунда жами 31 километр йўллар, кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш учун республика бюджетидан 10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан 12 километр шағал, 7 километр асфальт йўлни таъмирлаш ва 12 километр йўлни янгидан асфальтлаштириш белгиланган.
Шунингдек, туризм салоҳияти юқори бўлган Ғаллаорол туманидаги “Узунбулоқ” ҳамда Бахмал туманидаги “Новқа” маҳаллалари учун айни пайтда стелла ўрнатиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Саид Донишев