Жорий йил ташаббусли бюджет жараёнларининг 2 мавсуми 6 июль кунидан 26 июль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия Вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан таклифлар киритилиши бошланди.
Модерация жараёнлари 26 июлдан 15 август кунигача Ишчи комиссия аъзолари фуқароларимиз томонидан билдирилган ҳар бир таклифлар доирасида хулосалар олинади.
Тарғибот ишлари 15 августдан 22 август кунига қадар давом этади.
Овоз бериш жараёнлари 22 августдан 1 сентябргача давом этиб, якуний натижаларга кўра ғолиблар аниқланади.
2-мавсум учун Жиззах шаҳрига жами 10.7 млрд сўм маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратилмоқда. Фуқароларимиздан ўзларининг маҳаллалари учун мавжуд муаммоларини таклифларини киритиб овоз жараёнларида фаол қатнашишларини сўраб қоламиз. Овоз бериш жараёнлар бу мавсумда 10 кун давом этади.