МАҚСАДИМИЗ – ШАҲРИМИЗНИ ГУЛЛАБ ЯШНАГАН ФАРОВОН МАСКАНГА, ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИШДАН ИБОРАТ

Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган ва бугунги кунда сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган ислоҳотлар самараси Жиззах шаҳрида ҳам бутун бўй-басти билан намоён бўлмоқда.

Айниқса сўнгги йиллардаги улкан бунёдкорлик жараёнлари сабаб, қадимий ва ҳамиша навқирон Жиззах шаҳри таниб бўлмас даражада ўзгарди. Янги-янги кўп қаватли турар жой бинолари, таълим ва тиббиёт масканлари, янги корхоналар қад кўтарди. Энг муҳими, одамларнинг яшаш ва меҳнат қилишлари учун етарлича қулайликлар, шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қурилган ҳар бир янги саноат корхонаси, бу - янги иш ўринлари, аҳоли учун          доимий даромад манбаси, демакдир. Бу — бугунги кундаги энг катта муаммо – аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган   саъй-ҳаракатдир.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Ҳўш, бу борада шаҳарда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Жорий йилнинг январь-март ойларида 694 нафар ишсиз аҳолининг бандлиги таъминлаш орқали ишсизлик даражаси 4,9 фоиздан 4 фоизга тушишига эришилди. 

Йил якунига қадар шаҳарда 3 329 нафар ишсиз фуқароларнинг доимий бандлигини таъминлаш орқали ишсизликни қисқартириш ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиқилган.

2025 йилда Жиззах шаҳрида 1 618 та камбағал оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган бўлиб, йил якунига қадар камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва режалар ишлаб чиқилган. 

  Айни пайтда янги иш ўринларини яратиш, ишсизликни қисқартириш, камбағал оилаларга турли хил хизматлар кўрсатиш орқали ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича йил якунига қадар белгиланган режалар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ш

ундай истиқболли лойиҳалардан бири - шаҳримиздаги   “Обод” МФЙ ҳудудида жойлашган “Шароф Рашидов номли тўқимачилик комбинати” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйилиши натижасида 3500 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

 14,5 гектар майдонни эгаллайдиган мазкур корхонанинг 90 минг метр квадратини ёпиқ иншоотлар ташкил этади.

Жами лойиҳа қиймати 81 млн. АҚШ доллари бўлиб, ташаббускор маблағи - 48 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 33 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ хорижий инвестиция ҳисобланади.

Германия, Италия, Япония, Ҳиндистон каби давлатлардан келтирилган энг замонавий техник ускуналар, ишлаб чиқариш дастгоҳлари тўлиқ ўрнатиб бўлинган. Корхона йилига  12.0 минг тонна ип-калава, 5,5 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бу каби мисолларни яна кўплаб келтиришимиз мумкин. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида шаҳар иқтисодиётнинг барча соҳаларида барқарорликка эришилмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан барча кўрсаткичлар ортиғи билан бажарилмоқда.

Энг асосийси, бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида шаҳримиз аҳолисининг етарли даромад топиши учун қулай бизнес ва инвестиция муҳити шакллантирилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.

Таъкидлаб ўтганимиздек, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Шаҳримизда жорий йилнинг биринчи чораги давомида 3 543 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 6 508 та етказилди. 

 Айни пайтда жамиятимизнинг энг оғриқли муаммоларидан бири бўлган ишсизликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича йўналишлар, маҳаллалар кесимида ойлик ва чораклик режа графиклар ишлаб чиқилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинган.

Шунингдек, бу борадаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда.

 Ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида “Ҳар бир оила — тадбиркор" дас­тури доирасида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 455 нафар фуқарога 9 963 млн. сўм миқдори кредит ажратилди ва натижада   1400 та янги иш ўринлари яратилди.

Маҳалла фуқаролари йиғинларида ҳоким ёрдамчилари томонидан 422 та мик­ролойиҳалар ишлаб чиқилди.

Даромадга яраша буромад, деган гап бор халқимизда. Шаҳар маҳаллий бюджетининг йиллик даромадлар режаси 139 млрд 404 млн. 169 минг сўм, миқдорда, харажатлари эса 139 млрд 404 млн. 169 минг сўм миқдорида белгиланган.

Жорий йилнинг биринчи чорак якуни бўйича аниқланган маҳаллий бюджет харажатлар режаси, жами 48 млрд 590 млн. 156 минг сўмни ташкил этди.

Шундан, халқ таълими соҳасига – 7 млрд. 312 млн. 735 минг сўм, мактабгача таълим соҳасига – 6 млрд. 940 млн. 318 минг, ижтимоий нафақаларга 682 млн. 864 минг сўм йўналтирилди.

Шаҳар маҳаллий бюджетининг жорий йилдаги биринчи чорак даромадлар режаси 29 млрд. 389 млн. 160 минг сўм миқдорда белгиланган бўлиб, шаҳар ҳокимлиги кўрсатмаларига асосан солиқ органлари билан биргаликда амалга оширилган ишлар натижасида 36 млрд. 202 млн. 17 минг сўм (123 % ёки 6 млрд. 812 млн. 858 минг сўм)га ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

Шаҳар маҳаллий бюджет харажатларининг жорий йил биринчи чорак ижроси бўйича шаҳар маҳаллий бюджетининг харажатларнинг аниқланган режаси 48 млрд. 590 млн 156 минг сўмни ташкил этди. 

Янги лойиҳаларни ишга тушириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида юрган ёшларни қўллаб-қувватлаш  - буларнинг барчаси шаҳримиз  аҳолисининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.


Авторизация