Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул қилинди. Мазкур ҳужжат Жиззах шаҳрида юқори иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли бандлигини ошириш учун янги тизим йўлга қўйилишига замин яратди.
Амалда тасдиқланган режага асосан шаҳарда жорий йилнинг январь-май ойларида 3,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ишлари, 3,1 триллион сўмлик хизматлар ҳажми ва 840 млрд.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.
Мазкур ишлар самараси ўлароқ, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда. Шаҳримизда 2025 йил учун янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури доирасида 14 820 та янги доимий ва мавсумий иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Режага кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида яратилиши лозим бўлган 6816 та иш ўринлари амалда 10605 тага етказилди. Бу ушбу давр учун режа 156 фоизга бажарилди дегани.
Фармон билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига молиявий имкониятлар ва маъмурий ваколатлар бериш, жумладан давлат мулки ва ер майдонларини самарали бошқариш, ижарага бериш ва сотишда янги механизмларни жорий этиш белгилаб берилган.
Шунга мувофиқ шаҳарда жорий йилнинг ўтган даврида 5 та давлат мулки ижарага берилди, 29 та лотдан иборат кичик саноат зонасидаги ерлар, 200 дан зиёд ҳажми 12 квадрат метргача бўлган ерлар К-савдога ҳамда Е-аукцион савдога, 50 дан зиёд ер майдонлари сотувга чиқарилди.
Ишсизлик ва камбағаллик даражасини камайтириш мақсадида “Уйчи тажриба”си асосида тижорат банклари томонидан 2025 йил январ-май ойлари давомида 135 та учрашувлар ўтказилиб, учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан 529 та мурожаатлар келиб тушиб, 500 та масалалар ҳал этилиши ҳисобига 768 та иш ўринлари яратилди. 17 та мурожаатлар рад этилган. 1-ярим йиллик якунига қадар ижрода қолаётган 12 та мурожаатларни ҳал қилиш орқали 14 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. (йил давомида 360 та учрашувлар ўтказилиб 6 100 та иш ўринлари яратилиши белгиланган).
"Сайхунобод" тажрибаси асосида жорий йилнинг январь-май ойларида маҳаллаларда 544 та микролойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1088 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб амалда 695 та микролойиҳаларга жами 23 млрд 932 млн.сўм амлга оширилиб 1439 та янги иш ўринлари яратилди. (йил давомида 1360 та микролойихалар ташкил этилиши ҳисобига 2 720 та иш ўринлари яратилиши белгиланган).
"Ғиждувон" тажрибаси асосида жорий йилда 10 та маҳаллаларда 11 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1200 та янги иш ўринлари яратилиш белгиланган бўлиб, амалда 6 та лойиҳалар йўлга қўйилиши ҳисобига 446 та янги иш ўринлари яратилди. Қолган 5 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
"Зарбдор" тажрибаси асосида жорий йилда 5 та лойиҳаларга давлат томонидан мухандислик коммуникация ишлари ҳамда қулай инфратузилмани яратиш учун 6,0 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ҳисобига 240 та янги иш ўринлари яратилишги белгиланган бўлиб, бугунги кунда 2 та лойиҳага 3,5 млрд.сўм яъни Шодлик маҳалласи ҳудудидаги “Шодлик” кичик саноат зонасини оқава сув (канализация) тармоғи билан таъминлаш учун 2,0 млрд.сўм ҳамда “Ўратепалик” маҳалласининг Ислом Каримов” ва “Яккатут” кўчаларини туну-кун 24/7 режимда фаолият юрутувчи гастрономик ва туризм, ёшлар сайилгоҳи, савдо-сервисга ихтисослашган махсус хизмат кўрсатувчи кўчасига айлантиришда қулай инфратузилма билан таъминлаш учун 1,5 млрд.сўм маблағлар ажратилиб қурилиш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотларни аниқлаш жараёни олиб борилмоқда.
Мазкур Фармон билан шаҳар ҳокимликларига вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш ваколатлари берилди.
Шунга мувофиқ энди иқтисодиёт ва молия бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими, маданият бўлими, оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги рахбарларини эндиликда махаллий хокимлар ишга тайинлайди ва лавозимидан озод этади.
Давлат бошқаруви ва тадбиркорлик ўртасида доимий алоқа тизимини яратиш бу албатта тадбиркорлик муҳитини яхшилайди.
Шунга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида «доимий алоқа» тизимини яратиш мақсадида шаҳарларда Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузилди.
Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши томонидан аникланган муаммо ва камчиликлар мутасадди идоралар томонидан бартараф этиб келинмоқда.
Мазкур Фармон талаблари бўйича амалга оширилаётган ишлар шаҳар иқтисодий комплекси томонидан назоратга олинган бўлиб, йил давомида Фармон талаблари асосида ишлар ташкил этилда.
Сирожиддин ҲАЙДАРОВ,
Жиззах шаҳар ҳокимининг
Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари